ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
121314151718
19202122232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Америкалик актер ва режиссёр Леонардо Вильгельм Ди Каприо таваллуд топган кун
1974-11-11

Америкалик актер ва режиссёр В.Д.Каприо 1974 йил 11 ноябрда Лос-Анджелесда туғилган. Беш карра “Оскар” мукофоти номинанти, ВАFТА мукофотининг 3 карра совриндори, “Олтин глобус” мукофотига 2 марта лойиқ деб топилган. Отаси Жордж Ди Каприо итальян-немис оиласидан келиб чиққан. Онаси Ирмелин Ди Каприо, қиз онаси Ииденбиркен ғарбий Германиянинг Ор-Эркеншвике шаҳрида туғилган. Унинг отаси Вильгельм Инденбиркен, онаси эса рус аёли Елена Степановна Смирнова Россиядан Германияга келиб турмушга чиққан ва эрининг фамилиясига ўтган. Леонардо Ди Каприо Владимир Путин билан суҳбатлашганда менинг бувам ҳам рус бўлган деб айтган ва қўшиб қўйган: “Мен ярим русман”. Италиядаги музейларга бориб рассом Леонардо да Винчининг ишларини томоша қилган Елена Степановнанинг шарофати билан бўлғуси актёр Леонардо исмига эга бўлган. Лео ёшига етганда ота-наси ажрашиб кетади ва ўғил онаси билан қолади. Улар Лос-Анджелесдан бир нечта квартал нарида яшашарди. Seeds Elementaru School мактабини тугатиб, кейин Los Anjeles Center for Enriched Studeies университетига ўқишга киради. 2.5 ёшга тўлган Леони отаси машҳур болалар шоусига олиб боради. 14 ёшида Леонардо Ди Каприо актёр бўлишга қарор қилади. У ўзининг исми ва соч қўйиш услуби ёқиб қолган вакилни топади. У 30 дан ортиқ реклама роликларида ва бир нечта сериалларда  иштирок этади. Масалан: “Санта Барба”, “Лессининг янги саргузаштлари”, “Розанна” ва бошқалар. Унинг дебют фильми “Зубастики”. 1991 йилда Роберт Де Ниро ва Эллен Баркин билан бирга “Бу йигитнинг ҳаёти” номли кинода бирга ўйнайди. Кейинроқ 1993 йилда у Жонни Депо билан “Гилберт Грейпни нима қийнади” фильмида ўйнайди. Бу фильмда у Арни, Гилбертнинг ақлий жиҳатдан қолоқ укаси ролини ижро этади ва бу роли учун Ди Каприо биринчи марта “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотига лойиқ деб топилади. Жеймс Кемероннинг “Титаник” фильмидаги роли уни жаҳонга машҳур бўлишига сабаб бўлди. Фильм йилнинг асосий маданий воқеларидан бири бўлиб қолди ва “Оскар” нинг 11та мукофотига сазовор бўлди. Лео эса иккинчи марта “Олтин глобус” мукофотига эга бўлди. Айнан “Титаник” даги роли туфайли у Голливуднинг энг юқори пул тўланадиган актёрлари қаторидан жой олди. Ди Каприо оқ-қора рангда олинган Вуди Алленнинг “Машҳурлик” фильмида пайдо бўлади. Шу йили у “Темир маскали одам” фильмида Людовик XIVни ўйнайди. Критикларнинг совуқ реакциясига қарамай фильм 180 млн доллар тўплайди. Кейин Ди Каприо Дэнни Бойлнинг “Пляж” саргузашт драмасида америкалик сайёҳ ролини ижро этган. Яхшироқ ҳаёт қидириб Таиландга келган америкалик сайёҳ кейинроқ сирли оролга – ҳақиқий жаннатга йўл олади. Бу фильмда Виржиния Ледуайен ва Тильда Суинтон ҳам иштирок этишган. Унинг қуйидаги фильмлари шуҳрат қозонган: “Ромео+Жульетта”, “Баскетболчи кундалиги”, “Титаник”, “Пляж”, “Нью-Йорк ўғрилари”, “Уддалай олсанг мени ушла”, “Авиатор”, “Лаънатланганлар ороли”, Гилберт Грэпни нима қийнайди”, “Муртадлар”, “Улуғ Гетсби”, “Уолл-стрит” бўриси”, “Темир маскали одам”,“Озод қилинган Жанго”.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган