2003 йилдан буён ўтказилиб келинаётган Турин шоколад фестивали 21 ноябрда ( 2014 йил ҳисоби бўйича) ўтказилади. Ҳозирги вақтда Туринни Италиянинг шоколад маркази деб аташ мумкин: бу ерда ҳар йили бу ширинликдан 85 минг тонна ишлаб чиқарилади, бу эса шоколад ишлаб чиқаришнинг дунё бўйича 40%ини ташкил қилади. Фестиваль кунларида шоколаднинг ҳар-хил турларидан татиб кўришлари, ишлаб чиқариш жараёнларини кузатишлари мумкин. “CioccolaTo” фестивали ўн кун давом этади ва шу кунларда кўплаб томошалар, маданий тадбирлар, ўйинлар ва болалар учун мусобақалар ўтказилади. Лекин воқеалар марказида, албатта, шоколад туради. Шоколаддан хоҳлаганча татиб кўриш, ишлаб чиқаришни кузатиш, маҳаллий шоколадга баҳо бериш мумкин. Кўргазма майдонида шоколад фабрикаси ишлаб туради.