ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Истеъдодли театр актрисаси Рихси Иброҳимова таваллуд топган кун
1937-12-24

Истеъдодли театр актрисаси Рихси Иброҳимова 1937 йил 24-декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент Театр ва санъат институтининг актёрлик факультетини тугатган. Рихси Иброҳимова актёрлик фаолиятини талабалик даврида 1956 йилда Ҳамза номли Ўзбек Миллий академик драма театрида бошлаган. 1957 йилда театрда Тошхўжа Хўжаев томонидан Комил Яшиннинг “Йўлчи юлдуз”драмаси саҳналаштирилади. Спектаклдаги бош роллардан бири-Гуласал ёш актриса Р. Иброҳимовага топширилади. Бу асарда Р. Иброҳимова бойнинг хотини гўзал Гуласалнинг оғир қисматини маҳорат билан гавдалантиради ва назарга тушади. У яратган Озода (И.Султон, А. Қобулов, “Имон”, 1960), Феруза (М. Шайхзода, А.Гинзбург, “Мирзо Улуғбек”, 1962), Гули (Уйғун, Т. Хўжаев, “Алишер Навоий” 1962), Офелия (Ҳамлет), Жамила “Бой ила хизматчи”, Дилором “Олтин девор”, Назокат “Парвона” каби образлар фақат актриса ижодидагина эмас, балки 50-60 йилларда Ҳамза театрида камолга етган истеъдодли санъаткорлар қиёфасини белгилашда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Рихси Иброхимова драматик образларни қиёмига етказиб, катта жозиба билан ўйнайдиган,қамрови катта актриса. Ахир, Гули, Феруза, Жамила, Офелия, Эмелия, Корделия, каби ҳар томонлама мураккаб фожиали образларни тўлақонли равишда меъёрига етказиб ижро этиш ҳар қандай актрисанинг қўлидан келавермайди. Рихси Иброхимова ижоди сермазмун ва кўп қирралидир. У 40 йилдан бери Ўзбекистон радиосида фаол қатнашиб, бир неча эшиттиришларни олиб борди. Актриса телевидениеда узоқ йиллар “Оталар сўзи-ақилнинг кўзи” кўрсатувида ҳам қатнашди. Рихси Иброҳимова “Саҳна фариштаси” номинацияси бўйича мукофоти, 1979 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони, 1997 йилда эса “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган