ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Прагада Рождество ярмаркаси куни
0000-11-29

29 ноябрдан 11 декабргача Прагада ажойиб байрам атмосфераси ҳукмронлик қилади, ярмарка рождество байрамлари сирли бўлишини асосий калитидир, шунинг учун ранг-баранг оловлар билан безатилган шаҳар маркази шаҳарликлар ва туристларни ўзига жалб қилади. Бозорлар ярқиратиб безатилган ёғоч уйчаларда бўлади ва у ерда анъанавий қўл меҳнати маҳсулотлари, ёғоч ўйинчоқлар, богем хрусталлари, тилладан ишланган буюмлар, каштадўзлик, металл буюмлар, кулолчилик ликоплари ва кружкалар, хушбўй шамлар, бош кийим, қўлқоп ва шарфлар, чиройли кийинтирилган қўғирчоқлар ва албатта арча ўйинчоқлари сотилади. Лекин Прагада рождество бозорлари бу фақат магазинлар эмас. Ташриф буюрувчилар ишлаб чиқариш жараёнини кузатишлари, бундан ташқари, барча маҳаллий овқатлар ва ичимликлардан тотиб кўришлари мумкин. Бу ерда чех усулида пиширилган сон гўшти ва ва албатта жуда ширин сосискадан тайёрланган барбекюлар ҳам бўлади. қўшимчасига чех пивоси ва ичимликлари. Қўлда қайноқ чех виносини ушлаган ҳолда рождество буюмларини сотиб олиш қандай мароқли! Старомест майдонидаги рождество бозорига ҳайвонлар сақланадиган майдонча қурилади ва болалар у ерда қўйлар, эчкилар ва эшакларни томоша қилишлари мумкин бўлади. Чехиянинг шимолидаги кроконоша тоғларидан келтирилган рождество арчаси ҳаммада ката таасурот қолдиради. ?ар куни кечқурун арча 5 соатга ёқиб қўйилади, бутун майдон бўйлаб юрилганда ҳам ундан завқланиш мумкин. Тадбир программасига мусиқали чиқишлар ҳам киргизилган. Кечқурун Старомест майдонидаги саҳнада маҳаллий хор ва рақс дасталари ўз ижроларини намоён қилишади. Ижрочилар орасида анъанавий кийимлар кийган мактаб ўқувчилари ҳам бўлиб, улар рақс ва мусиқали чиқишлар ташкил қилишади. Бундан ташқари, ноябр охирида-декабр бошида Прагада Рождество мусиқа фестивали ўтказилади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган