ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
91011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ёзувчи Миркарим Осим таваллуд топган кун
1907-08-14

Миркарим Осим 1907 йил 14 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган ўқитувчи (1944), Ўзбекистонда xизмат кўрсатган маданият xодими (1977). Москвадаги Бубнов номидаги педагогика институтини тутатган (1926—30). “Янги ариқ” илк қиссаси (1925) Қўқон xонлигини идеаллаштирган асар сифатида босилмай қолган. Дастлабки йирик асари — “Астробод” тариxий қиссаси Алишер Навоий ҳаётига бағишланган. Шундан кейин у Навоий ҳақида туркум қисса ва ҳикоялар ёзган (1937—40). Тўмарис, Широқ, Искандар ва Спитамен, Темур Малик, Маҳмуд Торобий, “Ўтрор каби қиссалар муаллифи. Унинг  Зулмат ичра нур, Аждодлар қиссаси, Жайҳун устида булутлар, Алжабрнинг туғилиши, Ибн Сино қиссаси, Синган сетор сингари асарлари ўзбек тариxий қиссачилигининг юксак намуналаридандир. М. Шолоxовнинг Тинч оқар Дон (2-китоб), С. Бородиннинг “Йелдирим Боязид романлари ва Л. Г. Батнинг Ҳаёт бўстони қиссаси на бошқа асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Миркарим Осим 1984 йил Тошкент шаҳрида вафот этган. Вафотидан сўнг Буюк xизматлари учун ордени билан мукофотланган (2002).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган