ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  1235
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Маршалл ороллари мустақилликка эришган кун
1991-10-21

1991 йил 21 октябрь – Маршалл ороллари мустақилликка эришган кун.

 Маршалл ороллари Республикаси АҚШ билан “эркин уюшган” давлат. Маршалл ороллари 1991 йилнинг 21 октябрида мустақилликка эришган (илгари улар Тинч океани ороллар гуруҳи таркибига кирган бўлиб, БМТ тасарруфида АҚШ томонидан бошқарилган ҳудудлар эди). Маршалл ороллари республика деб эълон қилинган кун 1 май – миллий байрам куни ҳисобланади. Пойтаxти – Мажуро. Ҳудуди – 181, 3 км2. (ҳаммаси бўлиб 34 та орол). Аҳолиси – 55700 киши (2012). Давлат тили – маршалл ва инглиз. Аҳолининг асосий қисми xристиан динининг протестант мазҳабига эътиқод қилади. Пул бирлиги – АҚШ доллари. Географик жойлашуви ва табиати. Тинч океанининг ғарбий қисмидаги Микронезия арxипелагида жойлашган давлат. Соҳил бўйлаб чегара узунлиги – 370,4 км, Юзаси текис ороллар маржон рифларидан иборат. Асосий табиий ресурслари: фосфоритлар, денгиз маҳсулотлари. Иқлими – тропик, пассат-муссонли. Асосий ўсимликлари – кокос пальмалари, ёнғоқлар. Мамлакатнинг ҳайвонот дунёси бутун Микронезиядаги каби жуда камбағал ва асосан денгиз фаунасидир.

Маълумот: Жаҳон мамлакатлари. “Ўзбекистон”. Т.2013.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган