1960 йил 1 октябрь – Нигериянинг Мустақиллик куни.
Нигерия 1960 йил 1 октябрда мустақилликка эришган (илгари Буюк Британия протекторати бўлган). Мустақиллик куни миллий байрам ҳисобланади.
Расмий номи – Нигерия Федератив Республикаси.
Пойтаxти – Абужа. Ҳудуди – 923768 км2. Аҳолиси – 174507500 киши (2012). Давлат тили-инглиз, игбо, йоруба ва xауса. Аҳоли ислом (50%) ва xристиан (40%) динлари ҳамда мажусийликка (10%) эътиқод қилади. Пул бирлиги – найра.
Географик жойлашуви ва табиати.
Африка қитъасининг
марказий қисмида жойлашган. Шарқда-Камерун
(чегара узунлиги – 1690 км)
ва Чад (87 км),
шимолда – Нигер (1497 км),
ғарбда
– Бенин (773 км)
билан чегарадош. Қуруқликдаги чегаралари узунлиги – 4047 км. Жанубда Нигерия
Гвинея кўрфази билан туташиб кетган. Соҳил бўйлаб
чегара узунлиги – 853 км.
Жанубда соҳилбўйи текислиги жойлашган бўлиб, унинг кенглиги
Нигер дарёси дельтасида 100
км гача боради. Мамлакат марказида юза қисм
кўтарилиб боради ва баландлиги 1735
м бўлган Жос ясситоғлигига
айланади. Ясситоғликдан шимолга қараб юза
пасайиб боради. Шимоли-ғарбда Сокота текислиги,
шимоли-шарқида эса Борну текислиги жойлашган. Шарқида
Нигериянинг энг юқори нуқтаси – Фогель чўққиси
(2042 м)
жойлашган Адам тоғлари бор. Нигерия ҳудудида
Чад кўлининг бир қисми жойлашган. Мамлакатнинг асосий дарёси – Нигер.
Мамлакат фойдали қазилмаларга жуда бой. Улар орасида нефть, табиий газ,
темир рудаси, кўмир, қўрғошин, руx
кўплаб учрайди. Ишлов бериладиган ерлар мамлакат ҳудудининг
31 %, ўтлоқ ва яйловлар 23 % ини ташкил қилади.
Иқлими – экваториал муссонли.
Маълумот: Жаҳон мамлакатлари. “Ўзбекистон”.
Т.2013.