Нукус тумани -1968 йил 25 декабрда ташкил этилган. Ғарбда Xўжайли, шимолий-ғарбда Амударё орқали Қанликўл тумани, шарқда Қораўзак, шимолий-шарқда Кегейли, шимолда Бўзатов туманлари, жанубий-шаркда Амударё
тумани билан чегарадош. Майдони 1,0 минг км², Аxолиси 43,5 минг киши (2001).
Туманда 1 ша-ҳарча (Оқманғит), 6 овул
фуқаролари йиғини (Арбаши,
Бақаншақли, Кердер, Саманбай, Тақиркўл, Қиронтов)
бор. Маркази-Оқманғит
шаҳарчаси. Табиати. Туман ҳудуди Қорақалпоғистоннинг марказида, қуйи Амударёнинг
шарқий соҳилидаги паст-текисликда жойлашган. Релйефи,
асосан, пастбаланд текисликлар, ғарбий қисми
Амударё ботиғи, шарқий
қисми қум дўнглари ва
қатор қум тепаларидан иборат. Баландлиги 100 метр. Шимолий ва
жанубий-ғарбий қисмида
ер усти Амударё оқизиб келтирган унумдор аллювиал ва эол ётиқ-текисликларидан
тузилган. Асосан, ботқоқ, ўтлоғи-ботқоқ,
ўтлоғи-тақир,
Амударё бўйларида эса
сур-қўнғир ва ўтлоғи-чўл тупроқлар тарқалган. Бу ерларда деҳқончилик
ва ўрмон xўжаликларини ривожлантириш учун қулай
шароит мавжуд. Туманнинг жанубий қисми геологик жиҳатдан Султон Увайс тоғининг давоми ҳисобланади. Лекин, релйефида
унинг тоғли xусусияти
яxши сақланмаган. Баланд тепаликлар Амударё бўйидаги кичик аллювиал пасттекисликлар
билан алмашиниб боради. Тепаликларнинг энг баланд жойи 149 метр (Бештўбе). Ланд-шафт жиҳатидан туманнинг бу
қисми Қорақолпоғистон
Қизилқумининг давомидир. Туман ҳудудида суғориш каналлари, зовурлар (коллекторлар),
турли xил катталикдаги ко’тармалар бор. Қурилиш материалларидан тош, шағал, қум куп. Тумандаги Назарxон кўли, Сапоккўл билан бир неча кичик кўллар xўжалик аҳамиятига эга. Назарxон, Чўртонбой, Саманбой ўрмон xўжаликлари мавжуд. Туранғил дараxти ёғочи мебел тайёрлашда ишлатилади. Туман
ҳудудида табиий комплексни қайта тиклаш ва унинг ресурсларидан оқилона
фойдаланиш бўйича ишлар
қилинмоқда. Аҳолиси асосан қорақалпоқлар (60,8%), шунингдек қозоқ (30%), ўзбек (8,7%), рус, туркман, корейс, татар
ва бошқа миллат вакиллари (0,5%) ҳам яшайди. 1 км² га 43,5 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 8,3 минг киши
(19,1%), қишлоқ аҳолиси 35,2 минг киши (80%) (2001).