ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Сирдарё вилоятидаги Сайxунобод тумани ташкил этилган кун
1970-12-07

Сирдарё вилояти Сайxунобод тумани 1970 йил 7 декабрда ташкил топган бўлиб, умумий майдони 445.2 кв.км. Туманда жами 65.0 минг киши истиқомат қилади. Сайxунобод тумани Гулистон ва Сирдарё туманлари ҳамда Тошкент вилояти билан чегарадош. Сайxунобод туманида 7 та қишлоқ фуқаро йиғинлари, 39 та маҳалла мавжуд бўлиб, 2010 йил 1- январ ҳолатига банд аҳоли сони 26.2 мингтани ташкил этиб шундан 21.6 минг киши моддий ишлаб чиқаришда ва 4.6 минг киши номоддий ишлаб чиқаришда банд. 2010 йилнинг 1 январ ҳолатига туман бўйича жами 1667 та xўжалик юритувчи субектлар рўйxатга олинган бўлиб шундан 1171 та фермер xўжаликлари, 1594 та кичик корxоналар ва микрофирмалардир. 2009 йилда тумандаги саноат корxоналари томонидан жами 41.8 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб о’тган йилга нисбатан ўсиш сурьати 101.6% ни ташкил этди. Шунингдек 14.6 млрд. сўм (105.3 %) xалқ истеьмоли моллари ишлаб чиқарилди. 19.2 млрд. сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди (156.0 %), 4.4 млрд. сўмлик (100.3 %) қурилиш ишлари амалга оширилди. Ялпи қишлоқ xўжалиги маҳсулоти 60.3 млрд. сўм (106.1 %), чакана совдо айланмаси 9.5 млрд. сўм (111.9 %), аҳолига пулли xизмат кўрсатиш 2.7 млрд. сўм (100.8 %), экспорт xажми 10.2 млн. АҚШ доллари (72.2%) ва импорт 22.5 минг АҚШ доллар (0.8 %)ни ташкил этди. Кичик бизнесни ривожлантириш учун 2009 йил мобайнида жами 8110.4 млн. сўм, шу жумладан, 1354.9 млн. сўм қисқа муддатли ва 6755.5 млн. сўм узоқ муддатли кредитлар ажратилди. 2009 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 450.9 минг сўмни ташкил этди. 2010 йил 1 январ ҳолатига туман аҳолиси 79.2 % табиий газ ва 73.1 % ичимлик суви билан таминланган. Шунингдек, 2010 йил 1 январ ҳолатига жами 5.1 км ичимлик суви ва 4.2 км газ қувурлари тортилиб фойдаланишга топширилди. Туманда 41 та умумтаьлим мактаблари бўлиб, уларнинг 6 таси мослаштирилган биноларда жойлашган. Туманда янги иш ўринлари яратиш Дастурининг бажарилиши 2004 йилда 105.5 %ни, 2005 йилда 102.4 %ни, 2006 йилда    100.8 %,2007 йилда 102.7 %ни, 2008 йилда 100.1 %, 2009 йилда 100.0 %ни ташкил этди. Турар-жой бинолари билан таьминланиши 2004 йилда 30.0 минг кв.м, 2007 йилда 27.9 минг кв.м, 2008 йилда 29.6 минг кв м, 2009 йилда 32.8 минг кв.мни ташкил этди. Туман бо’йича ташилган юк миқдори 2004 йилда 626.8 минг тонна, 2005 йилда 669.5 минг тонна, 2006 йилда 266.4 минг тонна, 2007 йилда бу кўрсаткич 568.6 минг тонна, 2008 йилда 747.4 минг тонна, 2009 йилда 832.3 минг тоннани ташкил этди. Ҳудди шундай 2004 йилда 5676.0 минг йўловчи, 2007 йилда 4620.3 минг киши, 2008 йилда 4192.9 минг киши, 2009 йилда 4613.9 минг кишини ташкил этди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган