ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242527
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Жиззах вилоятидаги Зарбдор тумани ташкил этилган кун
1979-12-04

Зарбдор тумани - Жиззах вилоятидаги туман 1979 йил 4 декабрда ташкил этилган. Шимолий шарқда Сирдарё вилояти, ғарбда Жиззах тумани, шарқда Янгиобод тумани, жанубда  Зомин тумани билан чегарадош. Майдони 0,51 минг км2 . Аҳолиси 45,7 минг киши (2000). 5 қишлоқ фуқаролари йиғини (Адиробод, Андижон, Лалмикор, Шарқ Юлдузи, Янгикент) ва 2 та шаҳарча (Бўстон, Зарбдор) бор. Маркази - Зарбдор шаҳарчаси. Табиати Туман ҳудуди  Мирзачўлнинг жанубида жойлашган Релефи асосан текисликдан иборат Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртаси  (4°, 6°), июлники (28°, 30°). Йилига 300-350 мм ёғин тушади. Вегетация даври 205-210 кун. Тупроғи бўз, қўнғир тупроқ. Ер ости сувлари юза, шўр. Туман ҳудудида каналлари бор. Оқова шўр сувларни қочириш учун ариқ ва зовурлар қазилган. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, шўра, шувоқ, қўнғирбош, қиёқ, қамиш, юлғун, оқбош, итузум, тол, жийда ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, чиябўри, каламуш, тошбақа, илон, калтакесак, ёввойи паррандалардан ўрдак, тустовуқ, қирғовул, калхат, чуғурчиқ, қарға, сўфитўрғай, майна яшайди. Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, рус, украин, қирғиз, туркман, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1  км2га 89 киши тўғри келади. Қишлоқ  аҳолиси 27,8 минг киши, шаҳарликлар 17,9 минг киши. Хўжалиги. Қишлоқ хўжалигида пахтачилик, ғаллачилик асосий ўринни эгаллайди. 13 та ширкат хўжалиги мавжуд. Жами қишлоқ хўжалик ерлари 34,5 минг га, шу жумладан суғориладиган ерлар 32,8 минг га, лалми ерлар 430 га. Тумандаги барча тоифадаги хўжаликларда 12 мингдан зиёд қорамол, 14 мингдан ортиқ қўйечки, 370 тача от бор. 325 деҳқон хўжалиги бўлиб, 13,7 минг га ер ажратилган. Туманда Зарбдор ун комбинати, 20 та хусусий корхона, 4 та савдо ташкилоти, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Туманда 12 та умумий таьлим мактаби (12,4 минг ўқувчи), "Оқбулоқ" фолклор этник гуруҳи, 230 оъринли касалхона, 8 та қишлоқ врачлик амбулаторияси, қишлоқ врачлик пункти, 8 та фелдшер акушерлик пункти, 2 та поликлиника, 8 та дорихона бор. Зарбдор-Гулистон, Зарбдор-Тошкент, Зарбдор-Самарқанд ва бошқа йўналишлар бўйича шаҳарлараро автобус ва такси қатнови йўлга қўйилган. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган