ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4578910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти, композитор Толибжон Содиқов таваллуд топган кун
1907-03-12

Содиқов Толибжон (1907.12.03 - Тошкент - 1957.05.09) - композитор, дирижёр ва жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ артисти (1939). Самарқанддаги Ўзбек мусиқа ва хореография институти (1928-1932), Москва консеваториясининг Ўзбек опера студияси (1939- 1941)да таълим олган. Ўзбек давлат драма театрининг мусиқа раҳбари (1930-1932), Ўзбек давлат мусиқали театри (1938-1939) ва Навоий театри (1941-1954)нинг бош дирижёри, Ўзбекистон композиторлари уюшмасининг биринчи раиси (1939-1948). Ўзбекистон радиоқўмитаси бадиий раҳбари (1951-1954). Композиторлик фаолиятини 1930 йилда «Боғбон қиз» (С. Абдулла песаси)га мусиқа яратишдан бошлаган. «Лайли ва Мажнун» (Н. Миронов билан ҳамкорликда, 1933), «Даврон ота» (А. Коедовский билан, 1941) ва бошқа мусиқали драмалари, Р. Глиер билан ҳамкорликда яратган «Лайли ва Мажнун» (1940), «Гулсара» (1949) опералари билан ўзбек мусиқаси театри ривожига катта ҳисса қўшган. С. Б. Зейман билан ҳамкорликда бошлаган сўнгги операси - «Зайнаб ва Омон»ни Ю. Ражабий, Д. Зокировлар ниҳоясига етказишган. Шунингдек, у «Алишер Наюий» (Р. Глиер билан), «Кино-консерт» (Б. Бровсин билан) филмларига ёзилган мусиқалар, симфоник, хор ва бошқа асарлар муаллифи. Унинг ўзбекона ва умумшарқий оҳанглардаги «Баҳор», «Сарви гул», «Булбул», «Алла», «Ҳур Ватан», «Жонон кўринур» каби қўшиқ ва романслари оммавийлашган. Тошкентдаги 1-болалар мусиқа мактаби, халқ филармонияси ва кўчага Содиқов Толибжон номи берилган. Содиқов Толибжон номидаги Халқаро мусиқий хайрия жамғармаси ташкил этилган (1998). Давлат мукофоти лауреати (1951). «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2003).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган