Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзаев таваллуд топган кун
1948-03-21

Мирзаев Алишер
Тўлаганович (1948.21.03, Тошкент) - рангтасвир ва графика устаси, Ўзбекистон Бадиий Акадия (1997).
Ўзбекистон халқ рассоми (1992). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим
юрти (1964-1968) ва В. Суриков номидаги Москва рассомлик санъати институти
(1968-1974)да таълим олган. Тошкент политехника институти (1974-1978) ва
Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1978-1997)да педагог. 1997 йилдан
Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида педагог,
проф. (2000). Мирзаев Алишер асарлари ўзининг миллийлиги, ранглар уйғунлиги
билан ажралиб туради; дастлабки асарларидаёқ анъанавий мавзуларга ўзига хос
ечим ва талқин бахш этди: «Созандалар» (1968), «Рассом К. Носиров» (1975), «Ёш
оила ҳақида қўшиқ» (1976), «Учрашув» (1982) ва бошқалар «Сўқоқ мозаикаси»,
«Рассом ва табиат», «Паркент аёллари» (1980- йиллар) каби манзаралар,
«Автопортретли натюрморт» (1982), «Сурхондарё натюрморти» (1982) ва бошқалар,
натюрмортлар туркум асарларида манзара, урф-одатлар мужассамлашган, табиат ва
инсон бирлиги тараннум этилган.1990-йилларда А. Қодирий асарларига, жумладан,
«Ўтган кунлар» асарига қаламтасвирда «Кумуш ва Зайнаб», «Хаёл», «Ҳайдалиш
куйи», «Фузулийни ўқиб», «Ҳаётим лолазоридан аюрдинг» ва бошқалар, асарлар
яратиб миллий графика ривожига катта ҳисса қўшди.
1972 йилдан республика ва хорижий кўргазмаларда асарлари билан қатнашади.
Мирзаев Алишер асарларидан бир қисми республика ва чет мамлакатлар музейлари,
шахсий тўпламларда сақланади. Мирзаев Алишер ҳақида «Палитра» (1983) ва «Алишер
Мирзо» (2000) номли филмлар ишланган. Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон
Давлат мукофоти лауреати (1994). «Эл- юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган
(1999).