ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4578910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Ҳаёт Наимов таваллуд топган кун
1912-03-21

Наимов Ҳаёт (1912.21.03 - Бухоро - 1995.14.02) - актёр, режиссор. Ўзбекистон халқ артисти (1967). Бухоро мусиқа билим юртини тугатган (1930). Бухоро театрида созанда (1930-1941), актёр (1941-1978), режиссор ёрдамчиси" (1978-1986). Наимов Ҳаёт кўпроқ ҳажвий актёр сифатида танилиб, ўзбек халқ масхарабозлик театрининг ижрочилик анъаналарини давом эттирган. Ранг-баранг сатирик ва драматик образлар яратиб, саҳна санъатида ўзига хос ижро услуби билан из қолдирди. Қози ( Ҳамза , «Майсаранинг иши»), Вали (У. Ҳожибеков, «Аршин мололон») , Шмага (А. Островский, «Айбсиз айбдорлар»), Мансур (Уйғун, И. Султон, «Алишер Навоий»), Заргаров (А. Қаҳҳор, «Оғриқ тишлар»), Мирзакаримбой (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Ҳошим лаббай (С. Ғани; Ф. Солиев, «Тўй»), Тошболта (Ҳ.Ғулом; М. Левиев, «Тошболта ошиқ»), Мулла Башир (С. Жамол, «Гули сиёҳ») каби образдар билан элга танилди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган