
Лаплас Пер Симон (1749.23.03,
Нормандия, Бомон - 1827.05.03, Париж) - франсуз астрономи, математиги ва физиги.
Париж Фанлар Академияси академиги. (1785).
Франсия академияси аъзоси (1816). Париж ҳарбий мактаби профессор. (1766 йилидан).
Франсияда олий таълим тизимини қайта ташкил этишда, Нормал ва Политехник
мактаблар яратишда қатнашган. Ўлчовларнинг
метрик системасини киритишга раҳбарлик қилган (1790). Лаплас Пер Симоннинг илмий фаолияти астрономия бўйича
осмон механикаси, космогонияга; мат. бўйича дифференсиам тенгламаларга; физика
бўйича иссиқлик, молекуляр физика ва акустикага бағишланган. Унинг «Осмон
механикаси ҳақида трактат» асари (1798-1825) шу соҳаларга бағишланган. 1796 йилида Лаплас Пер Симон Қуёш
системасининг пайдо бўлиши ҳақида космогоник гипотезани ишлаб чиқди. Алгебра,
эҳтимоллар назарияси, математик физика, термодинамика соҳасидаги ишлари ҳам
муҳим. Лаплас Пер Симон фалсафий қарашлари билан франсуз материалистларига яқин турган.