ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Немис физик олим Вилгелм Рентген таваллуд топган кун
1845-03-27

Вилгелм  Рентген Конрад (1845.27.03, Леннеп, Дюсселдорф яқинида - 1923.10.02, Мюнхен) - немис физиги. Сюрихдаги (Швейсария) Олий техника мактабида ўқиган (1865- 1868). Вюрсбург (1870 йилидан) ва Страсбург (1872 йилидан) унститутида ишлаган. Хоенхеймдаги Олий қишлоқ хўжалиги мактаби (1875 йилидан), Страсбург унститути (1876 йилидан), Гисен унститути (1879 йилидан), Вюрсбург унститути (1888 - 1894 йилидан ректор). Мюнхен унститути (1900 -1920) проффecор. Вилгелм  Рентген янги нурланишни кашф қилиб, уларни «Х-нурлар» деб атади (1895) (кейинчалик бу нурлар рентген деб атала бошланди). Рентген нурлари тиббиёт, фан ва техниканинг турли соҳаларида кенг қўлланила бошланди. Вилгелм  Рентген биринчи рентген трубкасини яратди. 1897 йилидан бошлаб у кристалларнинг пезоелектр ва пироелектр хусусиятларини ўрганган, кристаллардаги электр ва оптик ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқчаган, ҳаракатдаги муҳитлар электродинамикаси масалалари билан шуғулланган. Вилгелм  Рентгеннинг магнетизм бўйича тадқиқотлари Х. А. Лорентс электрон назариясининг яратилишида катта аҳамиятга эга бўлган. Вилгелм  Рентген физиклар ичида дунёда биринчи бўлиб Нобел мукофотига сазовор бўлган (1901).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган