Тўлқиной Қодирова Фозилжоновна 1935 йил 27 июлда тошкентда туғилган. Меъмор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган архитектор 1976 йилда професор. Ўрта Осиё политехника институтини тугатган. Санъатшунослик институтида кичик, катта илмий ходим 1959-80 Ўзбекистон меъморлар уюшмаси раиси (1980-92). 1996 йилдан Тошкент архитектура ва қурилиш институти меъморий муҳитлари дизайни кафедраси професор., 2005 йилдан меъморлик тарихи ва назарияси кафедраси мудири. Қодирова фаолияти шаҳарсозлик, меъморлик тарихи ва назарияси, замонавий меъморликда халқ анъаналаридан унумли фойдаланиш масалаларига бағишланган. Қодирова шунингдек, бир қанча турар жой, меъморий бинолар ва шаҳарсозлик мажмуалари лойихалари муалифи. Тошкент, Наманган, Қўқон, Бухоро каби шаҳарлар мавзелари учун ўтказилган танловлар ғолиби. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати.