ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  1234
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Польшада оналар куни
0000-05-26

Май ойида қуёш чарақлаб, табиат ўзгача тус олади. Табиатнинг баҳорда уйғониши  қандайдир илиқлик, янгиликни яратилишини инсоннинг дилига солади. Айнан шундай ҳис-туйғу она билан бола ўртасида пайдо бўлади. Польшада оналар куни-жуда чиройли, самимий, кўнгилни юмшатадиган байрамдир, чунки ҳар бир фарзанд ёшлигидан бошлаб, то умрининг охиригача қалбида яккаю-ягона, тенги йўқ сиймони-ҳар доим сени тушунадиган, авайлаб-асрайдиган,  жон-дили билан севувчи она сиймосини сақлаб юради. Оналик бахти ва гўзаллигини асрлар ўша рассомлар, ёзувчилар, шоирлар куйлаб келганлар. Бу эса бежис эмас, чунки давлат ва жамиятнинг маданияти ва равнақи болага  тарбия бераётганган аёлнинг қадрланиши, шарафланиши билан боғлиқ. Неча замонлардан бери аёл назокат ва нафосат, садоқат ва муҳаббат, сабр ва матонат, шижоат ва жасорат соҳибаси сифатида дунёни лол қолдириб келяпти. Тарих саҳифаларини варақласак, машҳури жаҳон аёлларни кўп учратамиз. Она меҳрини кўрган, мустаҳкам, аҳил-тотув оилада ўсган болалар энг бахтли болалардир.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган