ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Францияда Шоколад ярмаркаси куни
0000-11-09

Ширин ҳаётни кўришни ҳохласангиз унда Лион шаҳрига боришингизга тўғри келади.Бу ерда 9 дан 11 ноябргача Salon du Chokolat ярмаркаси бўлиб ўтади. Биринчи шоколад ярмаркаси Лион шаҳрида ўтган йили бўлиб ўтган ва катта муваффақиятга эришган. Буларни ҳисобга олган ташкилотчилар ширинликни хуш кўрувчиларга совға сифатида байрамни ҳар йили ўтказишга қарор қилишди.Ярмарка қатнашчилари ичида Европанинг 100 дан ортиқ шоколад усталари ва ишлаб чиқарувчи компаниялари бор. Ярмарка меҳмонлари ҳар куни шеф повар ва кондитерларнинг тансиқ ноз-неъматларни тайёрлаш жараёнларини кузатишлари мумкин. Ўз ишининг усталари ўзларининг билимлари, ширинликни тайёрлаш сирлари билан ўртоқлашадилар. Бундан ташқари, тадбир ўтказилаётган вақтда пазандалик курслари ишлаб туради ва ҳамма ҳохловчилар шоколадли ширинликни тайёрлаш усулларини ўрганишлари мумкин. Болалар учун алоҳида қандолатчилар хизмат қилишади. Қувноқ ўйин формасида болаларга ширинликни тайёрлашга ижодий ёндашишни ўргатадилар ва бу ҳақиқий санъат эканлигини тушунтирадилар. “Шоколад салони” доирасида Chokolate Show fashion ўтказилади. Шоколад мода дунёсига кириб бормоқда, модельерлар ва пазандаларнинг биргаликдаги ижоди натижасида ажойиб шоҳ асар дунёга келмоқда. Шоу фақатгина ширин безаклар билангина эмас, асл иллюминацияси ва ёрқин мушаклари билан ҳам эсда қолади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган