ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Америкалик машҳур қўшиқчи Жозеф Айра Дассен таваллуд топган кун
1938-11-05

Жо Дассен-буюк мусиқачи бўлиб, у ҳақда тўхтовсиз гапириш мумкин. Унинг ижодида ҳамма нарса-лиризм, самимий ҳиссиёт, нозиклик ва қандайдир сирлилик бор. Буюк француз артистининг ашулаларини эшитар экансан, худди улар сен учун ёзилгандай туюлади. Айнан шунинг учун ҳам бугунги қаҳрамонимизнинг шуҳрати унинг ўлимига кўп йиллар бўлган бўлса-да сўнмади. Жозеф Айра Дассен 1938 йил 5 ноябрда Нью-Йорк шаҳрида туғилган. Жозефнинг онаси бутун умри давомида скрипка чалган, кўплаб концертларда иштирок этган, отаси-Жюль Дассен-кинорежиссёр сифатида Америка кинематографиясида ишлаган, шунинг учун ҳам қаҳрамонимиз ҳаётининг асосий қисми санъат ва ижодкорлар даврасида ўтган. Ота-онаси уни доимо концертларга олиб борганлар. Онаси ёш йигитни мусиқага ўргатган. Жо Дассен ёшлигида мусиқачи бўлишни эмас, киноактёр бўлишни орзу қилган. У тез-тез отаси ишлайдиган суратга олиш майдонида пайдо бўларди, бундан ташқари кино дунёсида ўз карьерасига эга бўлишни хоҳлар эди. Мактабни тугатгандан сўнг Мичиган университетининг этнография факультетига топширади. Аммо кейинчалик илмга оид қарашлари ўзгарди. Студентлик даврларида Дассен илк бор қўшиқ айтиб, гитара чала бошлайди. Дўстлари ва ҳамкурслари даврасида қўшиқлар ижро этиб, атрофдагилар орасида машҳурликка эга бўла бошлайди. Бирмунча вақт Детройтдаги тунги эстрадали кафеда ишлаб қўшимча пул топади ва талантли француз ўзининг биринчи ихлосмандларини топишга муваффақ бўлади. Университетни битиргандан сўнг Жо Дассен ота-оналарининг ватани Францияга кўчиб келади. 50 йиллар охири 60 йиллар бошида бир неча фильмларда суратга тушади. Лекин бу роллари унга шуҳрат олиб келмайди. Айнан шундан кейин Джо Дассен эстрада карьераси ҳақида жиддий ўйлай бошлайди. 15 йиллар давомида қўшиқчи энг ёрқин ва кўзга кўринган артистлар қаторидан (нафақат Франция, балки бутун Европа бўйлаб) жой олди. Шу вақт давомида қўшиқчи 19 та пластинкалар, бундан ташқари, концерт дастури ёзилган дисклар тўпламини чиқарди. Унинг “Etsi tu n’existais pas”, “L’Amerique”, “A toi”, қўшиқлари чинакамига ўлмас хитларга айланди. У кўплаб йирик мукофотларга лойиқ деб топилди. Д.Дассен мусиқаларини кўпгина киноларда эшитиш мумкин. Артист концертлари билан дунёни айланиб чиқди. У Франциянинг чинакам рамзига айланди ва Европа тарихидаги буюк қўшиқчилари қаторидан жой олди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган