Журналист Екатерина Сергеевна Андреева таваллуд топган кун
1961-11-27

Екатерина Сергеевна Андреева 1961 йил 27 ноябрда
Москвада туғилган. Россия журналисти, актриса, “Время” кўрсатуви бошловчиси.
Отаси Госснаб раиси ўринбосари, онаси уй бекаси. Синглиси Светлана ёшлигида
баскетбол билан шуғулланган, озроқ муддат Олимпия заҳиралари мактабида ўқиган.
Андреева 1990 йилда Н.К.Крупская номидаги Москва педагогика институтини
тугатган, Бутуниттифоқ юридик институтида сиртдан ўқиган. Бош Прокуратурада
реферант бўлиб ишлаган. 1990 йилда радио ва телевидения ишчилари
квалификациясини ошириш Бутуниттифоқ курсларига киради. “Дикторлар мактаби”да
Игорь Кириллов қўли остида таҳсил олади. 1991 йилдан телевиденияда иш бошлайди.
“Останкино” Марказий телевидения ва телерадиокампаниясида диктор, “Доброе утро”
кўрсатуви олиб борувчиси, 1995 йилдан ОРТ телекомпаниясида: Информацион
кўрсатувлар редактори, “Новости” кўрсатуви бошловчиси лавозимларида ишлайди.
1998 йилдан биринчи каналда “ОРТ” телекомпанияси “Время” кўрсатувининг доимий
бошловчиси. “Интернет” орқали ўтказилган
сўроқномалар натижаларига кўра 1999 йилда Россиянинг энг чиройли бошловчиси деб
тан олинган. 2006 йил мамлакат телерадиоэшиттиришлари ривожланишига қўшган
катта ҳиссаси ва кўп йиллик самарали меҳнати учун “Дўстлик” ордени билан
мукофотланган.