ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Aктёр Владимир Машков таваллуд топган кун
1963-11-27

Владимир Машков 27 ноябрь 1963 йилда Тулада туғилган. Отаси Лев Петрович қўғирчоқ театрида актёр эди, онаси Наталья Ивановна шу театрда режиссёр бўлиб ишлар эди. Л.Петровичнинг миллати еврей, Владимир Машковнинг бувиси эса Швейцариялик итальян эди. У Россияга  ўқитувчи бўлиб ишлаш учун келади, бу ерда у турмушга чиқади ва қизи Наташа туғилади- актёрнинг бўлғуси онаси. 1960 йиллар ўрталарида Машковлар оиласи Новокузнецк шаҳрига кўчиб ўтади. 80- йиллар бошларида Владимир Машков Новосибирск Давлат университетининг биология факультетига ўқишга киради, лекин қарорини ўзгартириб бир йилдан сўнг Новосибирск театр училищасига топширади. 1984 йил муштлашгани учун ўқишни давом эттиришга рухсат этилмайди. Машков Москвага кетади ва Тарханов раҳбарлигидаги МХАТ студия-мактабига киради. У ердан ҳам бебош феъл-атвори учун ҳайдайдилар. Кўп ўтмай Олег Табаков билан шуғуллана бошлайди, кейинчалик ўзи раҳбарлик қилган театрда роль ижро эта бошлайди. Владимир Машковнинг “Зеленый огонь козы” фильмидаги биринчи дебюти 1989 йилда бўлиб ўтади. 1989 йилда яна “Делай- раз” ва “Ўлим оролидаги севги” фильмларида ҳам суратга тушади. 1990 йил МХАТ студия-мактабини  (Олег Табаков курси)  тугатади. 1994 йил  Владимир Машков учун омадли келди. Ёш Россия режиссёрларининг “Лимита” фильмида Денис Евстигнеев ва “Подмосковья кечалари” фильмида Валерий Тодоровский каби асосий ролларни ижро этади. Бундан кейин Машков “Америкалик қиз” фильмида ва бир қанча голливуд фильмларида ҳам суратга тушади. Олег Табаков театр студияси саҳнасида режиссёр сифатида ҳам фаолият кўрсатади. “Маҳаллий вақт билан юлдузли он”, “Страсти по Бумбарашу” ва “Ўлим рақами” спектаклларини саҳналаштиради. 1997 йил Владимир  Машков “Ўғри” фильмида асосий ролни ўйнаб “Оскар” мукофотига сазовор бўлди.  2008 йил GTA IV номли компютер ўйини биринчи ва биринчи ҳафтада сотилиши натижасига кўра рекорд натижага эришганлиги учун Гиннеслар китобига киргизилди. Унинг асосий қаҳрамони Нико Беллик Владимир Машковнинг “В тылу врага” фильмидаги серб киллери Саша образига ўхшатиб яратилган. 2011 йил қўғирчоқ театридаг энг яхши эркак ва энг яхши аёл роли учун режиссёр Н.И.Никифорова номидаги мукофот ва “Олтин шерча” ҳайкалчасига таъсис этилди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган