ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272830
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Парижда Эйфель минорасини тантанали очилиши бўлиб ўтган кун
1889-03-31

Шу куни конструктор Густав Эйфель минора чўққисида Францияни байроғини ўрнатди. Бугун Эйфель миноранинг  конструкцияси-Францияда энг танилган, диққатга сазовор меъморий   жойларидан бўлиб,  дунёда  Париж рамзи ҳисобланади. Конструкторнинг ўзи  уни –оддий, 300 метрли минора деб билади. Эйфель минора вақтинчалик иншоат бўлиб, 1889 йилда ўтказиладиган Бутунжаҳон кўргазманинг кириш аркаси сифатида қурилган эди. Йигирма йилдан сўнг иншоат  бузиб ташлаш режалаштирилган, аммо фақат чўққида ўрнатилган  радиоантенналар олиб ташланган. Француз инқилобининг юз йиллигига бағишлаб, Франция хукумати Бутунжаҳон кўргазма уюштириш мўлжаллади ва Эйфель минорасига ўзгартиришлар киритиш бўйича лойихалар танлови ўтказилди. Танловда 107  даъвогарлар  қатнашди,   Густав Эйфель   лойихаси  биринчи ўринни эгаллайди. “Франция –300 метрли байроқ ўрнатиладиган тик  ходага эга бўлган ягона мамлакатдир” –севинч билан  таъкидлайди Эйфель. Қириқ йил мобайнида у дунёдаги энг баланд минора бўлди. 1930 йили Нью-Йоркда Крайслер Билдинг ундан ўтиб кетди. Телевизион минора - радио телевизион узатиш станцияси; телевидение, радио эшиттириш, радиотелефон ва радиотеле алоқаси антенналари ўрнатиладиган таянч. Баландлиги телевизион станциянинг таъсир радиусига ва узатувчи телевизион антеннанинг сони ҳамда ўлчамига қараб белгиланади. Телевизион минора қанчалик баланд бўлса, антенналарнинг таъсир доираси шунчалик кенг бўлади. Телевизион минорага бир нечта телевизион антенналардан ташқари ультрақисқа тўлқинли радиоэшиттириш антенналари, радиорелели алоқа, кўчма радиотелефон антенналари ўрнатилиши мумкин. Баъзан Телевизион минорага метеорологик кузатиш асбоблари ҳам ўрнатилади. Телевизион минора металл (пўлат) ёки темир-бетондан турли меъморий ечимларда қурилади. Катта шаҳарлардаги Телевизион минораларнинг кўпида шаҳар манзарасини кузатиш учун майдонча, кафе ёки ресторан бўлади. Минора ичига барча коммуникация воситалари, юкориги ички қисмига радиоузаткич ва бошқа электрон жиҳозлар жойлаштирилади. Дунёдаги энг баланд Телевизион миноралардан бири Останкино (Москва)даги Телевизион техника марказидир (533,3 м, 1967). Канададаги Торонто Телевизион минораси дунёдаги энг баланд минора ҳисобланади (550м,   1974).  Токиода 600м ли Телевизион минора қуришга киришилди (2004 й.). Тошкентда 2 та Телевизион минора бор 1 телеминора 180 м, баландлигада  1956 йили қурилган. Телекўрсатувлар кўламини кенгайиши муносабати билан  кучли радиотелевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж туғилгач, 1978 – 1985 йилларда  баландлиги 375 м. иккинчи телеминора  қурилди. (Меъморлари:Ю.Семашко, Н. Терзиев-Царуков)

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган