ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
27282930   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Энг танилган “Coca-Cola” ичимлигининг рецепти яратилган кун
1886-03-29

1886 йил 29 март ойида Атлантада полковник Джон Пемпертон, маълумоти бўйича фармацевт, бош оғриғидан бир чора топиш учун  изланишлар олиб боради. Шу мақсадда карамель рангли алламбало шарбат тайёрлади. Шарбат тайёрлашда кока баргларини  қайнатмаси, шакар ва кофеин ишлатади.  Сироп ширин ва қуюқ бўлиб, тетиклик хусусиятига  эга бўлди. Пембертон  кашфиётининг мазасидан завқланиб ўз маҳсулотини “Джейкобс” дорихоналарида 1 стакани 5 центдан сота бошлади. Кейинчалик шарбатга газли сув қўшилди. Тахминан, шу пайтдан шарбат “Кока-Кола”деб номланди.  Шарбат номи ва ёзувини Джон Пембертоннинг дўсти  ва шериги Фрэнк Робинсон  ўйлаб топди. Пембертон ўлимидан сўнг муваффақиятли бизнесмен  Аза Кендлер “Кока-Кола”рецептини унинг бевасидан  2300 долларга сотиб олади. Ичимлик металл идишда чиқа бошланади. 10 йил мобайнида “шифобахш  ичимлик” ҳисобланди. 1893 йил 31 январ куни Америка Қўшма Штатларда “Кока-Кола”товар белгисини олди ва расмий равишда қайд этилди. Айнан шу 1893 йилда Нью-Бернлик  ёш фармацевт Калеб Брэдхэм газли сув, шакар, ваниль, ноёб ёғлар ва кола ёнғокларидан фойдаланиб  фармацевтик аралашма устида тажрибалар  ўтказади. Бу “Брэд ичимлиги” аптекаларда қувватлантирувчи , қувноқлантирувчи ва овқатни хазм  қилувчи шарбат  сифатида сотилди. Беш йилдан сўнг ичимликга (пепсин - ҳазм қилдирувчи фермент  ва кола ёнғоқлари қўшилганлиги учун) “Пепси-Кола”номи берилди.1902 йили Калеб Брэдхэм “Пепси-Кола компани” компаниясини ташкил этади. Мана бир асрдан бери икки таниқли «Кока-Кола» ва «Пепси-Кола» дунёдаги энг оммалашган ичимлик номини олиш  учун беллашмоқдалар. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган