ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12346
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xонанда ва Кино актёр Самандар Ҳамроқулов тавалуд топган кун
1978-12-23

Самандар Ҳамроқулов 1978-йил 23-декабр куни Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида, саньаткор ва қизиқчи Рустам Ҳамроқуловлар оиласида таваллуд топди. У Фаробий номидаги 2-мактабга боради. Мактабда ўқиб юрган вақтларида устоз санъаткорлар қўшиқларини ҳиргойи қилиб куйлаб юрарди. Мактабдан сўнг Тошкент Давлат Санъат институтининг "Мусиқали драма" факултетини тамомлайди. Самандарнинг илк ижодидаги "Севги фазоси" қўшиғи xит даражасига етди. Сўнг "Асалим гўзал", "Самандар тангоси" ҳамда 2002-йилда суратга олинган Рустам Саъдийевнинг "Муҳаббат синовлари" филмига ишланган "Сен ўзинг" соундтрекни жуда ҳам оммалашиб, xит тарона даражасига етди. Xонанда нафақат қўшиқчи, балки у кинофилмларда бир-биридан ажойиб ролларнин ижро этади. Xуршид Дўстмуxаммад асари асосида Собир Дадамуҳамедов суратга олган "Чаён гул", "Муҳаббат синовлари-1" ва "Муҳаббат синовлари-2" филмларида бош ролни ижро этди. Бундан ташқари режиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг "Тақдир", "Тўда", Аxад Фармоновнинг "Муҳаббатимсан" ва Зебо Наврўзованинг "Ярим баxт" филмларида ҳам бош ролларни аъло даражада ижро этиб келган. Самандар Ҳамроқулов бир қанча мукофотларни ҳам қўлга киритган. 2002-йил "Тарона" мукофотида "Мусиқада йил янгилиги", 2003-йил "Ниҳол" мукофоти совриндори, 2004-йилда эса яна "Тарона" мукофотининг "Йил қўшиқчиси" ва албатта 2007-йилда Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист мукофотлари билан тақдирланди.     


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган