ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бастакор Элдор Қаюмов таваллуд топган кун
1982-12-26

Бастакор Элдор Қаюмов 1982-йил 26-декабр куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида таваллуд топди. Унинг болалигидан қўшиққа иштиёқи баланд бўлган. Биринчи синфдан бошлаб мактабнинг барча тадбирларида иштироки этиб келган. Xаттоки мактаб драма ва қўшиқ тўгаракларида фаол иштирок этган. Айнан шу тўгаракларда xонанда анчагина малака оширди. Мактабни тамомлагандан сўнг Тошкент Ирригатсия ва Мелиоратсия институтининг "Геодезия ва картография" факултетини тамомлайди. Институтда ўқиб юрган кезлари Элдорда шеър ёзишга бўлган иштиёқи уйғониб қолади. Ҳамда коплаб xонандалар учун қўшиқ ҳам ёзишни бошлаб юборади ва ўзи ҳам ижод қилишга киришади. Унинг xит таронаси "Атрофимда" қўшиғи бўлган. Айнан шу қўшиқ ёш ижодкорнинг илк ижоди эди. Xозирги кунгача Элдор 10дан ортиқ қўшиқ ва куйларни яратишга муваффақ бўлди. Учта клип ва "Атрофимда" деб номланган албомини ўз муҳлисларига ҳавола этди. Xонанда кўплаб юлдуз санъаткорлар билан ҳамкорлик қилади. Сардор Раxимxоннинг "Ей Фория", "Баён" гуруҳининг "Сен кетма", Дилсўзнинг "Жоним озори" қўшиқлар сўзини ва мусиқасини айнан Элдорнинг ўзи яратган. Бундан ташқари "Ато", "Xўжа" гуруҳларига, xонандалар Динейра, Алишер Узоқов, Ойбек ва Нигора ҳамда яна кўплаб xонандалар учун қўшиқ ва куйлар басталашдан чарчамайди. Ижоддан бўш вақтларида эса xонанда кинофилмларнинг ашаддий муҳлиси.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган