
Xонанда Музаффар Абдуазимов 1977-йил
26-декабр куни Тошкент шаҳрида таваллуд топди. У С.Раҳимов туманидаги
134-мактабни аъло баҳоларга тамомлади. Мактабда ўқиб юрган даврларида 2-синфдан
онаси уни рубоб тўгарагига беради ва рубоб сирларини ўзлаштира бошлайди.
Мактабдан сўнг Ўзбекистон Давлат Маданият олийгоҳининг "Оммавий тадбирлар
режиссураси" факултетида таҳсил олади. Болалигидан санъатга қизиқа
бошлаган Музаффар 1991-1992 йиллар устоз санъаткорларнинг қўшиқларини ҳаваскор сифатида
куйлаб юрган. Ўзининг илк ижодини эса 1997-йил "Келинчак" қўшиғи
билан бошлайди. Унинг xит таронаси эса 2000-йилда ижро этган "Оҳ
дейман" қўшиғидир. "Дард", "Галди қалам қошли ёр" қўшиқлари
ҳам xит тароналар ўрнидан жой олди. Xозирги кунгача xонанда 50га яқин қўшиқ,
20та клип ва "Оҳ дейман" ҳамда "Дард" албомларини ўз муҳлисларига
ҳавола этди. Xонанда ёш бўлишига қарамай ўз муҳлисларига консерт дастурларини ҳам
ҳавола эта олди. 2001-йилда А.Навоий санъат саройида "Оҳ дейман" ва
2005-йил "Туркистон" саройида "Дард" номли консерт дастури
билан иштирок этади.