ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xонанда Ўлмас Оллоберганов таваллуд топган кун
1971-07-25

Ўлмас Оллоберганов 1971-йил 25-июл куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида таваллуд топди. У Когондаги 5-ўрта мактабда таҳсил ола бошлади. 4-синфдан эса мусиқа мактабининг халқ чолғуларидан қашқар рубоби бўйича таҳсил олди. Мактабдан сўнг эса Бухоро Давлат мусиқа билим юртининг халқ чолғулари факултетига ўқишга киради. Хонанда билим юртида 4 йил давомида ўқиб, ушбу билим юртини қизил дипломга тамомлади. У халқ чолғу кўрик танловларида мутлоқ ғолибликларни қўлга киритган.1990-йил Тошкент Давлат Консерваториясига имтиёзлари бўлгани учун имтиҳонсиз қабул қилинади. У ҳалқ кафедрасининг анъанавий ижрочилик факултетини тамомлайди. Ўқиши давомида минтақавий халқаро мақомчилар кўрик танловларида ҳам иштирок этиб, мутлоқ ғолиб бўлади. Илк ижодини у 1995-йилда Фузулий ғазали билан куйланган "Қурбон ўлам" қўшиғи  билан бошлайди. Бу қўшиғини  хит тароналар қаторидан жой олди. Кейинги хит тароналари эса "Паризод", "Кутаман", "Лола", "Хоразм лазгиси" ва эронча "Фаромуш" қўшииқлари ҳам хит даражасига етди. Ўлмас Оллоберганов Тожикистон, Туркия, Франсия, Англия, АҚШ, Украина, Озарбайжон ва Япония давлатларида гастрол сафарларида бўлиб, Ўзбекистон номини чўқиларга кўтарган. Хозирги кунгача хонанда 200дан ортиқ қўщиқларини, 20дан ошиқ клипларини ва куйининг 5та "Паризод", "Кутаман", "Азизим", "Бу хаёт" ва "Классик қўшиқлар" албомларини ўз муҳлислари эътиборига ҳавола этди. 2006-йилда эса хонанда "Туркистон" саройида ўзининг  "Кутаман" деб номланган консерт дастурини тақдим этади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган