ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xонанда Ирода Дилроз таваллуд топган кун
1979-05-29

Ирода Дилроз 1979-йил 29-май куни Тошкент вилоятининг Оортачирчиқ туманида таваллуд топди. У қоошиқ айтишга жуда ҳам қизиқар эди. Шунинг учун ҳам 1991-йил 11-ёсиданоқ "Томоша" болалар мусиқий театрига борди. Xудди шу йили Москва шаҳрида ўтказилган "Ялла" гуруҳининг 20 йиллик юбилейида Достон Убайдуллайев билан "Отмагай тонг" қўшиғини жонли ижро этганлар. Ундан ташқари Ирода болалигидан чет давлатларига Россия, Туркия, Корея, Германияга гастрол сафарларига бориб олқишларга сазовор бўлган. 1994-йилда ёш xонанда Xамза номидаги мусиқа билим юртига, 1998-йилда эса Ўзбекистон Давлат Санъат институтининг телевидения ва режиссура бўлимига ўқишга киради. Ирода Дилроз бир нечта мусиқали "Тоxир ва Зуҳра", "Наврўз фантазияси", "Баҳор соғинчи" филмларида суратга тушган ҳамда шу филмларда қўшиқ айтган. 2003-йилда Қозоғистонда ўтказилган "Азия Дауси" кўрик танлови лауреати бўлди ҳамда шу ерда Ҳиндистонлик Ар-Раxман исмли истедодли композитор ҳамда қўшиқчи билан танишиб қолади. Улар "Глобл Ресордс" компанияси ҳамкорлигида Ҳиндистон, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликларида ўз консерт дастурларини намойиш этиб келишади. Xаттоки Ҳиндистонда "Севги тақдири" қўшиғига клип ишлашган. 2003-йил xонанда 40 дан ортиқ давлатлар иштирокида Шанxайда ўтказилган фестивал лауреати бўлади. Бугунги кунга қадар xонанданинг 60 дан ортиқ қўшиқлари ва бешта "Есар эл", "Тушунмайсан", "Айт", "Кўнгиллар боғланди" ҳамда "Севги тақдири" албомларини ўз муҳлисларига тақдим этди. Ирода Дилроз 2001-йилда "Ниҳол" мукофоти совриндори бўлган. Ҳозирда xонанда ўз иш фаолиятини "Томоша" болалар мусиқий театрининг режиссёри, ҳамда вокалдан болаларга сабоқ беради.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган