ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2931    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ рассоми Абдуллайев Лутфулла Абдуллайевич таваллуд топган кун
1912-10-25

Абдуллайев Лутфулла Абдуллайевич 1912 йил 25-октябрда туғилган-рангтасвир устаси.Ўзбекистон xалқ рассоми(1950).Самарқанд бадиий билим юртида таълим олган(1930-35).Тошкент бадиий билим юртида ўқитувчи (1935-37).Абдуллайев асарлари долзарб,мазмунли,ғоявий ва мураккаб сюжетли,жонли ва ёрқин образларга бой.”Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов портрети”(1938) “Қаҳрамонни кутиб олиш”(1947),”Дўстларнинг учрашуви”(1961) ва бошқа Ҳажвий карикатуралари “Муштум” журналида мунтазам босилган.15 дан ортиқ китобларни бадиий безади:А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” тариxий романи (1961,рус тилида),Ойбекнинг “Болалик”(1963),Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” (1964) қиссалари ва бошқалар.”Осиё устида бўрон”,”Ўтган кунлар”, ”Меҳробдан чаён” ва бошқа филмларга либослар эскизларини тайёрлади. Ўзбекистон табиати акс эттирилган манзаралар, агитплакатлар, портретлар (“Навоий номидаги театр қурилишида”,40-йиллар,”Менинг замондошларим-адабиёт ва санъат арбоблари”-гуруҳ портретлари,1989) ҳам яратди. Асарлари xалқаро кўргазмаларда намойиш этилган.А.Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати(1995).”Ел-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган(1999)


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган