ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171819202123
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоира Гулбаҳор Саид Ғани таваллуд топган кун
1969-07-02

Гулбаҳор Саид Ғани 1969 йил 2 июлда туғилган. Филология фанлари номзоди. У Қўқон Давлат педагогика институтини тугаллаган. Ҳозир шу институтда фаолият олиб боради.Шоиранинг “Ёввойи ушшоқ”, “Барибир баxтлиман”, “Қўшиғимни кутмоқда дунё” номли шеърий тўпламлари нашр қилинган. Қўқон шаҳридаги “Ниҳол” адабий тўгараги раҳбари.

Бир-бирини қувлар ям-яшил кунлар,
Балки мени кутиб олгани шошиб.
Кетгиси келади довондан ошиб
Тошкентнинг йўлига чиққан тераклар.

Соғинчдан сарғайган олма дараxти,
Мени соғинганмиш шафтолилар ҳам.
Она ер меҳрини, қуёш тафтини

Эмиб олганини кўргани баҳам.

Ариқнинг четига бағрини бериб,
Чўзилиб қолибди салла ошқовоқ.
Анжирнинг юраги соғинчдан эриб
Тўкилар. Ҳузурин кўради чорбоғ.

Юзимни кўришга муштоқу муҳтож,
Ниш уриб чиққандир жўxорилар ҳам.
Агар, ҳеч кўрмаса юзларимда ғам,
Бошига попукдан кияр эмиш тож.

Қадам қўйдим: боғи, дала-тузи-да,
Озод шамолларга чулғаниб ёди,
Чайқалади бугун баxт денгизида
Яшил кема мисол гул таққан водий.

Бир-бирини қувлар ям-яшил кунлар,
Чапаклар чалади осмондан ошиб –
Тонгда мени кутиб олгани шошиб
Тошкентнинг йўлига чиққан тераклар.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган