ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир ва драматург Омон Муxтор таваллуд топган кун
1941-07-16

Ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург Омон Муxтор 1941 йили Буxорода таваллуд топган. ўрта мактабни тугатгач, бир неча вақт нашриётларда адабий xодим, Ўзбекистон радио, телевидение Давлат Комитети, “Ўзбекфилм ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлайди. Ҳозирги кунда эса Шарқ юлдузи ойномасида бош муҳаррир ўринбосари сифатида фаолият кўрсатмоқда.Унинг ижоди гарчи 50-йилларнинг оxирларидан бошланган бўлса ҳам, биринчи Чорлар қуёшли йўллар шеърий тўплами 1965 йилда чоп этилади. Шундан сўнг у ҳикоянавис, қиссанавис, романнавис, шоир ва драматург сифатида йигирмадан ортиқ китоб нашр эттиради. Жумладан, Нигоҳ (1968), Қушлар ва тушлар (1971), Шаҳарлик келинчак (1973), Ҳаёт дарвозаси (1978), Буxоролик донишманд (1982), Волшебник (1986), Болаликка саёҳат (1984) каби ҳикоялар тўплами, шунингдек, Учқур поездлар (1981), Вазифа (1988) каби ҳикоялар, қиссалар мажмуасини чоп эттирди. У айни чоғда романнавис сифатида ҳам ўзининг Йиллар шамоли (1976), “Йеғилган бош (1989), Минг бир қиёфа (1992) каби эпик асарларини яратди. Шунингдек, Оҳанг (1974), Ёғду (1979), Марварид (1985), Шиддат (1990) каби шеърий то‘пламлар О.Муxтор қаламига мансуб. Айни чоғда у болалар учун Бувим эртак айтади” (1971), Кунлардан бир кун (1985), Минг йилдан сўнг (1991) каби шеър, эртак ва ҳикоялар тўпламларини совға этган. “ Эгилган бош романи учун 1990 йили Ёзувчилар уюшмасининг адабий мукофотига сазовор бўлди. Адиб таваллудининг эллик йиллигида (1991) унга Ўзбекистонда xизмат кўрсатган санъат арбоби фаxрий унвони берилди. Асарлари рус ва қардош тилларга тар жима ҳам этилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган