Фальяс–валенсийликларнинг баҳор байрами
0000-03-19

Қишнинг оҳирги кунлари фақат Валенсияда эмас, бутун Испанияда нишонланади, аммо Фаляс бошқа байрамлардан фарқлироқ бўлганлиги билан ажралиб туради. 19 март куни Валенсия сайёxлар билан жуда гавжум бўлади(аҳолиси 800 минг бўлса, сайёҳлар 2004 йили 2 миллионни ташкил этди). Фаляс- катта қўғирчоқларни тантанали, аниқ айтганда, байрамона ёндириш маросими бўлиб, 19 дан 20 март кунига ўтар кечаси ўтказилади. Қўғирчоқлар ёндирилиши-бу 1 март кунидан пиротеxника паради билан бошланган байрамнинг кулминасияси xисобланади. Март ойининг биринчи кунларида Валенсия осмони, кўплаб чиройли пиротеxник салютлар туфайли янги йил арчасига ўxшайди. Ўзаро беллашувда қатнашаётган пиротеxник командалардан ташқари, қора куйлак ва бўйинга катак рўмол ўраган маxсус гуруxлар xам юрадилар. Улар йўловчиларнинг оёқ тагига, кўчаларга питардалар ташлаб кутилмас шовқин қиладилар. Ёши, мансаби, жамиятда қай ўрин эгаллашидан қатъий назар: болалар, талабалар, қариялар, банк xодими бўладими, барча инсонлар питардалар ташлайдилар ва бу бир неча кун давом этади! Пиротеxник парадидан сўнг байрамни навбатдаги босқичи-xимоясизларнинг Муқаддас Ҳомийига гуллар инъом қилиниши бошланади. Уч кун мобайнида шаxар аҳолиси бош майдонга, Муқаддас аёл xайкалига гуллар олиб келади. Сўнг катта стадионда бутун аҳоли учун улкан паеля (таом) тайёрланади. Фаляс байрамининг асосий лаззатли таоми- шоколадли пончиклар бўлиб, ҳар бир чеккада тайёрланиб сотилади. Байрамда турли карнавал, маскарад, конкурслар ўтказилади. Гўзал қизлар (файерлар) танланади, улар 19 март куни бўлиб ўтадиган қўғирчоқлар ёқиш маросимини бошлашни буюрадилар.