ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиева таваллуд топган кун
1962-07-25

Сайёра Қозиева 1962-йил 25-июл Ўзбекистон Республикаси, Сурхандарё вилояти, Бойсун туманида таваллуд топди. 6-синфдан бошлаб қўшиқ куйлаб Бойсун туманидаги аввалги "Шалола", ҳозирги "Бойсун" халқ ансамблида 1995-йилгача фаолият юритди. 1995-йилдан бошлаб Тошкенда "Ўзбекнаво" бирлашмасида фаолият юритиб келмоқда. 1990 йили Ўзбекистон "Камолот" ёшлари мукофоти лауреати; 1992 йил "Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист" унвонига сазавор бўлган. Сайёра Қозиева ўзбек фольклор қўшиқларини замонавий Эстрада жанрига солиб куйлаб келмоқда. Ижоди давомида ўзбек, тожик, эрон, афғон, турк, озарбайжон, араб, рус, қозоқ тилларида қўшиқлар куйлаб келмоқда. Шу кунгача 30 дан ортиқ мусиқий албом, 40 дан ортиқ клип, 400 дан ортиқ қўшиқлар куйлади. Хонанада ўз санъатини бир қатор ҳорижий юртларда ҳам намойиш қилиб келмоқда. Жумладан Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Туркия, Афғонистон каби давлатларда гастрол сафарларида бўлди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган