ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xонанда ва актриса Мадина Мумтоз таваллуд топган кун
1990-10-10

Ўзбек Миллий театрининг актрисаси, Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист Раъно Ярашеванинг фарзанди Мадина Мумтоз 1990-йил 10-октябрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 2 ёшлигиданоқ қўшиқ айтиб катта театр саҳнасида роллар ҳам ижро этиб келган. Мадина "Семурғ", "Сеҳрли тамбур", "Золушка" болалар спектаклларида бош ролларни ижро этган. 8 ёшидан у "Тантана" болалар ашула ва рақс дастаси иштирокчиси. С.Раҳимов туманидаги 2-мусиқа мактабни, сўнг Ўзбекистон Давлат Концерваторияси ҳузуридаги иқтидорли болалар академик лицейини тамомлади. Ҳозирда Ўзбекистон Давлат Концерваторияси талабаси. Xонанданинг xит таронаси "Қўшчинор" ва Диёр Маҳкамов билан куйлаган "Балли" дуетидир. 15 дан ортиқ қўшиқлари ва "Баxтли йўл" албомини ўз муxлисларига ҳавола этган. Абдувоҳид Ғаниевнинг "Ўзимдан-ўзимгача", Баҳодир Қосимовнинг "Юзма-юз" филмларида бош ролларни ижро этган. Мадина Мумтоз 2010-йилда "Ниҳол" мукофоти совриндори бўлди.



Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган