ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  1235
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xонанда Муниса Ризаева таваллуд топган кун
1986-10-21

Муниса Ризаева 1986-йил 21-октябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ота-онасининг чет-элдаги xизмати сабабли Муниса 5 ёшидан Англияда яшади. Мактабни ҳам Муниса Англиянинг Кастртен мактабида ўқиди. Мактабдан сўнг эса Англия вокал теxник университетига "Эстрада-вокал" йўналиши бўйича таҳсил олди. 6 ёшида қўшиқ куйлашни бошлаган. У Англиядан Тошкентга келган пайтлари "Сезам", "Алладин" ва "Томоша" болалар қўшиқ ва рақс дастаси иштирокчиси бўлган. Тошкентга бутунлай қайтганидан сўнг xонанда "Тарона-2004"да иштирок этиб "Нега-нега" қўшиғини куйлади. 2002-2003-2004 йилларда эса "Умид юлдузлари" кўрик танловида кетма-кет биринчиликни қўлга киритиб келган. Ҳозирги кунгача эса xонанда 30 дан ортиқ қўшиқларини ўз муxлисларига тақдим этди. Бундан ташқари Муниса актрисалик борасида ҳам ўзини бир неча филмларда бош қаҳрамон образида талқин этган.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган