ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Машҳур барон эртакчи Карл Фридрих Иероним Мюнхгаузен таваллуд топган кун
1720-05-11

Машхур барон эртакчи Карл Фридрих Иероним Мюнхгаузен-бу ўйлаб топилмаган, ҳақиқий реал инсондир. У 11-май 1720 йилда туғилган. 1735-йилда 15 ёшли Мюнхгаузен Герцог пошолиги ҳузурига хизматчи бўлиб кирди. 1737-йилда Россияга ёш герцог Антон Ульрих ҳузурига хизматчи бўлиб ишга кетади. 1752-йилгача герцогнинг ҳарбий хизматида бўлади. Ротмиструнвонини олиши билан Мюнхгаузен бир йиллик таътил олиб, Боденвердерга кетади. Таътилдан сўнг у исътефога чиқади. У умрининг охиригача Боденвердеда яшаб, кўпроқ қўшнилар билан мулоқатда бўлади. Уларга ўзининг овга чиққанида содир бўлган қизиқарли воқеаларни ва Россияда бўлган саргузаштларини гапириб беради. Мюнхгаузен ҳикоялари фақат тўқима бўлмасдан, унда ҳамюртлари учун мамлакат ҳаётининг сирли, номаълум томонлари акс эттирилган. Барон Россияни умрининг охиригача яхши кўрди ва у ҳақида илиқ, самимий хотираларни сақлаб қолди. Ҳикоячи ва эртакчи Мюнгхаузеннинг ҳаётлигидаги машҳурлиги унга фақат қайғу ва кўнгилсизликлар олиб келган. Иероним Мюнхгаузен 22 февраль 1797 йилда ёлғизликда вафот этди. Лекин у адбиётда ва ҳамманинг онгида тушкунликка тушмайдиган ва хушчақчақ инсон сифатида қолган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган