Франсуз ёзувчиси Гектор Моло таваллуд топган кун
0000-05-17

Гектор Мало француз ёзувчиси ўз ижодий фаолияти давомида 60дан ортиқ романлар ёзган. Болалар учун ёзилган “Ромен Кальбри”, “Без семьи”, “В семье” каби романлари ҳозиргача машҳурлигини йўқотмаган. Малонинг қолган романлари катта ёшдагиларга мўлжалланган. Малога биринчи машҳурликни “Жертва любьви” номли трилогияси келтирди. Малонинг ёзиш услуби шахсий бўлиб, деярли ўзи асарларида қатнашиб, асар қахрамонларини баҳолаган ва улар учун қайғурган. Гектор Мало фақат гапдагина тўғри сўз бўлиб қолмай, балки ҳаётда ҳам тўғри, виждонли ва софдил инсон бўлган. У Жюль Валлес билан яқин дўст бўлиб,уларни сиёсий қарашлари боғлаган. Валлес Лондонга сургун қилинганда Мало унга пул билан ва руҳан ёрдам қилиб турган.