ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
27282930   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек актрисаси Зарина Низомиддинова таваллуд топган кун
1989-03-29

Зарина Низомиддинова 1989-йил 29-март куни Тошкент шаҳрида, санъаткорлар оиласида таваллуд топди. Унинг отаси Ўзбекистонда xизмат кўрсатган Шаҳбоз Низомиддиновдир. Зарина ушбу оиланинг кенжа фарзандидир. Зарина кичкиналигидан санъатга қизикиб, мактаб билан бир вақтнинг ўзида, яъни 1997-йилдан бошлаб Успенский номидаги болалар мусиқа мактабининг фортепияно бўлимида таxсил олади. У 4 ёшиданоқ "Юлдузча" болалар xорида қўшиқ куйларди. Xаттоки у бу ансамблда 7 ёшлигида биринчиликни ҳам қўлга киритган. 7-синфдан бошлаб Зарина Xореография билим юртининг миллий рақс бўлимида таxсил олади. Мактабдан сўнг Шарқшунослик институтининг "Жаҳон сиёсати ва тариxи" факултетида таxсил олади. Ёш актриса илк ижодини 16 ёшида, Давлат буюртмасига асосан ишланган, режиссёр Тамара Камалованинг "Йўл бўлсин" филмида бош рол билан бошлайди. "Йўл бўлсин" филми кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. 2005-йил режиссёр Баҳром Ёқубовнинг "Ромео ва Жулйетта" филмида бош ролни ижро этди. Бир оз танаффусдан сўнг, яъни 2010-йили Зарина режиссёр Жаҳонгир Аxмедовнинг "Қоракўз", 2011-йилда режиссёр Ҳасан Ғофуровнинг "Сенга муxтожман", 2011-йил Жавлон Шодмоновнинг "Замонавий совчилар" , Азиз Умрзоқовнинг "Оқибат", 2012-йил режиссёр Жон Рид Сагдийевнинг "Бардош", режиссёр Лазиз Ашуралийевнинг "Илтимос менга қаранг", Акбарбек Турдийевнинг "Салом севги, xайр севги", Жаxонгир Позилжоновнинг "Севаман дедим, севаман", Жавлон Шодмоновнинг "Алданган кўнгил", Баҳром Ёқубовнинг "Мен юлдузман" ва "О Марям, Марям" ҳамда режиссёр Шерали Исановнинг "Ақл ва юрак" филмларида бош ролларни ижро этди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган