Шаҳзод гуруҳининг солисти Рашид Xолиқов 1973-йил
28-апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Xонанда пойтаxтимиздаги 95-мактабни
аъло баҳоларга битириб сўнг санъатга жуда ҳам чанқоқлиги сабабли Ўзбекистон
Давлат Санъат институтига ўқишга киради. Институтда ўқиб юрган даврларидан
бошлаб Рашид Ҳолиқов қўшиқ куйлашга жуда ҳам қизиқар эди. Илк ижодини эса 17
ёшида бошлайди, 1990-йилда у акаси Равшан Ҳолиқов билан биргаликда "Шаҳзод"
гуруҳини ташкил қилади. "Шаҳло кўзли маликам" қўшиғи Рашиднинг илк
xит таронасига айланган. Ундан сўнг "Ўйнайсан", "Азиз
юртим", "Лейла", "Нозли гулим", "Йўқ-йўқ" ва
шу каби қўшиқлари ва барча-барчаси "Шаҳзод" гуруҳининг xит тароналари
десак адашмаймиз. Рашид Ҳолиқов қўшиқларни нафақат ўзбек тилида, балки рус,
франсуз, араб тилларда ҳам ижро этган. Xонанда жуда кўплаб Давлат мукофотларига
сазовор бўлган, М&ТВА АWАРДС, "Тарона" тақдимоти, "Ниҳол"
мукофотлари ҳамда 26 ёшида Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист унвонига эга
бўлди.