ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Эпидемиолог Леонид Исаев таваллуд топган кун
1868-08-16

Леонид Исаев Михайлович (1868.16.8, Петербург губерняси — 1964.23.1. Самарқанд) — паразитолог-эпидемиолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1944). Петербург  Ҳарбий тиббиёт академиясини тугат­ган (1912). Бухоро Халқ Республикасида паразитар касалликларга қарши курашиш мақсадида  ташкил этилган экс­педиция раҳбари (1922—23), 1923 йилдан умрининг охиригача Тропик касалликлар илмий тадқиқот инситути директори (инситут 1931 йилда Бухородан Самарқандга кўчирилган, ҳозирда Ўзбекистон Тиббиёт паразитологияси илмий тадқиқот институти деб аталади. Шу институтга ва у жойлашган кўчага Л. М. Исаев номи берилган), СамТИ тропик касалликлар кафедраси мудири (1936—49). Ўзбекис­тонда безгак, лейшманиоз, ришта ва бошқа паразитар касалликларга қарши кураш ва уларни йўқотиш ишида бевосита қатнашган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган