Абулқосим Тўйчиев 1921 йил 10 июлда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Гулбозор маҳалласида Мулла Туйчи ҳофиз оиласида дунёга келди. Санъаткор оиласида ўсиб улғайган Абулқосим ўрта мактабни тугатиб, мусиқа билим юртининг халқ чолғу асбоблари бўлимида ўқиди. Бу ерда Ўзбекистон халқ артисти уста Олим Комилов қўлида таҳсил олди. Устоз унга дойра чалиш, қўшиқларга усул бериш, баланд, паст авж пардаларида жўр бўлиш сирларини ўргатди. Зеҳни ўткир Абулқосим ака 1936 йилда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик опера ва балет театрига ишга таклиф этилиб, устозлари Лутфихоним Саримсоқова, Ҳалим Носирова, Мукаррама Тургунбоева, Галия Измайлова, Бобораҳим Мирзаевлардан ижро маҳорати, саҳна ҳаракатларини қунт билан ўрганди. Озода Назарова: — Санъат соҳасини танлаганингиз учун ўзингиздан хурсанд бўласизми? Абулқосим Туйчиев: — Албатта. Мен отам Туйчи ҳофиз изидан борганим — ота ўғил бўлганимдан фаҳрланаман. У киши умрларини охирларигача шу радиода ишлаб келганлар. Озода Назарова: — Янги асрда ижод қилаётган актёрлар ва артистлар ҳақида қандай фикрдасиз? Абдулқосим Тўйчиев: — Яхши фикрдаман. Айниқса, мақом ижрочилиги. Неча марта йўқолиб, неча марта қоқилиб, қанча нарсалар бўлмади. Энди, ҳозир Юнус Ражабий қанчадан-қанча ажойиб овозли ҳонандалар билан мақом ноламизни тирилтирди. Қолаверса, бу борада Абдуҳошимнинг ҳам ҳизматлари катта. Абдуҳошим ноламиз билан иккаласини тирилтирганига мен аминман. Яна у кишининг нарсаларини олиб келиб, ёш қизларимиз авж қилади. Укаларимиз ҳам шунақа авж қиладики, у бу соҳада ижод қилганларнинг ҳаммасини эслатиб туради. Худди, улар ўйлаганидек, улар бошқатдан тирилганидек, бунга сабабчи мақом ансамбли. Шунда ишловчи коллективлар. Қолган ансамблларнинг ҳам ҳаммаси яхши. Буларнинг яхшилигида, қойилмақом қилиб ижро қилишда устозларнинг руҳи ёр бўлганида, деб биламан.