ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Санъаткор Деҳқонбой Ҳусанов таваллуд топган кун
1937-08-20

Деҳқонбой Ҳусанов Жиззахнинг Равонлик қишлоғида 1937 йил 20 августда туғилиб вояга етган. Деҳқонбой аканинг санъатга бўлган қизиқишини сезиб қолган акаси эндиликда халқимизнинг таниқли ёзувчисига айланган Оқилжон Ҳусанов уни Тошкентдаги Ҳамза номли мусиқа билим юртига ўқишга олиб келди. Билим юрти тадбирларида Деҳқонбой Ҳусанов ширали овози билан қатнашиб эътибор қозонди. 1960 йили билим юртини аъло даражада битирган Деҳқонбой Ҳусановни Ўзбекис­тон радиоси Дони Зокиров номли халқ чолғу оркестрига созанда лавозимида ишга таклиф қилдилар. Деҳқонбой Ҳусанов созандалик билан бир қаторда устозлари Д. Зокиров, К. Жабборов, Юнус Ражабий, Ф. Содиқов, Саиджон Калоновлардан кўплаб қўшиқлар ўрганиб мунтазам фойдаланиш учун радио фондига магнит тасмаларига тушира бошлади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Холисхон Қодирова, Малоҳат Дадабоева, Ҳадя Юсуповалар бирга ижро этган дуэтлар Деҳқонбой Ҳусановга, айниқса, шуҳрат келтирди. Имомжон Икромов, Юнус Ражабий, Орифхон Хотамовлардан ижод сирларини ўрганган бўлса, Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Йўлдошев унга устозлик қилди ва биргаликда янги-янги қўшиқ­лар ижро этишди. Устоз Жўрахон Султонов қўшиқларини ижро этиб, эл орасида танилди.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган