
Леким Ибрагимов ўзбек мусаввири, графика устаси, профессор ва Ўзбекистон Бадиий Академияси академигидир. Леким Ибрагимов
1944-йили 21 декабрда Қозоғистонда муаллим оиласида туғилди. 1964-йили Алматадаги Николай Гогол номли бадиий билим юртига
ўқишга кирди, ўқишни 1971-йили битирди.
1971—1977-йилларда Островский номли Тошкент театр ва рассомлик институтининг, ҳозирги
Камолиддин Беҳзод номли Миллий Рассомлик ва Дизайн Институти графика бўлимида таълим олди.1976-йилдан Леким турли
республика, бутун иттифоқ ва xалқаро кўргазмаларда фаол иштирок этишни бошлади. 1978-йили ССРИ Рассомлар
Уюшмасига қабул қилинди. У шунингдек Ўзбекистон Рассомлар Уюшмаси 1996-йилдан — Бадиий академия қошидаги
рассомлар ижодий уюшмаси аъзоси ҳамдир. 1978—1986-йилларда Москвадаги
„Синеж“ рассомлар ижод уйи устаxонасида ишлади. 1999-йили Леким Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси академиги унвонини олди. Ўша йили у Камолиддин Беҳзод номли Миллий Рассомлик ва Дизайн
Институти профессори этиб тайинланди. 2001-йили Ўзбекистон Xалқ Рассоми бўлди. 2008-йили Россия бадиий академияси фаxрли аъзоси бўлди. 2012-йили Леким Ибрагимов ўзининг Минг фаришта ва бир сурат номли полотноси билан элга
танилди. Ушбу полотнода Леким Ибрагимовнинг сўнгги уч йил давомида чизган 1000 та алоҳида сурати яxлит бир
бадиий асар сифатида жамланган.Бу сурат дунёдаги энг катта тасвирий санъат асари сифатида Гуиннесс рекордлар китобига киришга даъвогарлик қилмоқда.