
1908 йилда
Америкалик инжинер ва саноатчи Генри Форд Форд- деб номланган янги автомобил
моделини ишлаб чиқаришни бошлади. Бир ўтиб, яъни 1909 йилда, Россияда 1-
серияли автомобил ишлаб чиқарилди. Ўша пайтларда бунинг нақадар жадал ривожланиш
эканини ҳеч ким таҳлил қилмаганди.
Бир кунни автомобилсиз ўтказиш фикри 1989 йилда Франсияда туғилди. Ўшанда бу
кунни бор йўғи 20 тача шаҳар нишонлади. 2000 йилга келиб эса дунёнинг 35
мамлакатида мингдан ортиқ шаҳарда нишонланадиган бўлди. Бугунги кунда
мамлакатларнинг жуда кўпчилиги фақатгина катта шаҳарларда муаммо бўлаётгани
йўқ. Бу муаммо ярим аср мобайинида глобал даражагайетган. Автотранспорт нафақат
сайёрамиз биосферасини, балки инсонга ҳам зиён етказади. Ҳар куни автомобилдан
3000 дан ортиқ одам қурбон бўлиши ҳисоблаб чиқилган. Статистика бўйича ҳар
минутда янги автомобил ишлаб чиқарилади. Шундай бўлсада ишлаб чиқариш тобора
ўсиб бормоқда. Автомобил “алкогол” ва табакадан сўнг энг кўп реклама
қилинадиган маҳсулотлар ичида учинчи ўринда туради. Замонавий ҳаётимизда
автомобилдан бутунлай воз кечиш мумкин эмаслигини тушунган ҳолда, шаҳар
ҳокимлари ва турли ташкилотлар бошлиқлари жамиятга автотранспорт келтириб
чиқарадиган муаммоларни йилда бир бор бўлса ҳам эслатиб ўтишади. Бугунги кунда
Европанинг йирик шаҳарларида трамвай, троллейбус, автобус, метро ва бошқа
жамоат транспортлари, жумладан велосипед ва яёв юриш фойдасига автомобилдан
фойдаланишни камайтиришади.