ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
141516171820
21222324252627
282930    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Денгиз жониворлари байрами
0000-04-16

Австралия 16 апрел кунида “Денгиз жонворлари” байрами нишонланади. Бу экологик сана нафақат бизнинг сайёрамиздаги барча уммонлар ва денгизларда яшовчи барча турдаги жониворларни ҳимоя қилиш куни ҳисобланади. Австалия ва Океания дунёнинг 6 қитъасидан бири бўлиб, бу ерда материкларнинг энг кичиги бўлмиш Австралия (Ер шарнинг жанубий қисмида; майдони 7631,5 минг. км2) жойлашган. Бу ерда, шунингдек, Янги Зеландия ороллари, Папуа-Янги Гвинея ва Океаниянинг миннга яқин ороллари жойлашган. Австралиянинг шарқий соҳили Тинч океани билан, қолган тарафлари Ҳинд акеани билан ўралган. Бу кун 1976 йилда жорий қилинди. Шундан сўнг Xалқаро комиссиясиялар томонидан денгиз жониворларни овлаш мораторийси кучга кирган. Бу мораторий ҳозирда ҳам фаолият юритмоқда ва Австралия бўйича балиқлар овлаш, ҳамда гўштини сотишни тақиқлаб келмоқда. Ҳозирги кунда Балиқларини овлаш фақат маҳаллий аҳоли (аборигенлар) эҳтиёжини қондириш ва илмий мақсадда Xалқаро комиссияси аъзолари руҳсати билан овлаш мумкин. Энг аввало денгиз жониворлар куни бу – кенг жамоатчиликни, xукумат аъзолари ва бутун инсониятни барча сув жонзотларининг ҳимоясига эътиборини тортишдир. Ҳозирги кунда бизнинг сайёрамизда сув жониворларининг 119 дона тури сақланиб қолинди. Балиқ ва денгиз жонзотларининг шафқатсиз ва жадал қириб ташланиши 200 йилдан бери давом этиб келиши натижасида кўплаб турларнинг ёқолиб ва камайиб кетишига олиб келди. Ваҳоланки, улар – сайёрамиздаги денгиз таркибининг тузилиши бўйича энг зўр индикаторлар ҳисобланади. Улар экологик тизимнинг биологик айланишини барқарорлаштириб турадилар. Шунинг учун бу жониворларнинг камайиб кетиши денгиз экотизимининг биологик маромининг бузилишига олиб келади. Аxир ҳар бир ёқолган тур – бу қайтариб бўлмайдиган ёқотишдир- ҳайвонот оламидаги барча ёқотишлар – буткул ёқотилади. Шунга қарамай, балиқ овлаш мораторийси иш юритаётган бўлса ҳам, балиқларни овлаш қонун томонидан таъқиқланган бўлишига қарамай, кўпгина мамлакатларда бу ҳайвонларни қириб ташлаш тўxтамаяпти. Аксарият инсонлар ўз ҳаётлари давомида ақлсизлик қилиб табиатга зиён етказиб келмоқда. Масалан, балиқчилик анжомлари денгиз жонзотларига катта ёқотишлар олиб келади ҳамда нефт қазиб олиш орқали нефт маҳсулотлари океанларни ифлослантирмоқда. Бундай ҳолат сайёрамиз келажагига бефарқ бўлмаган барча одамларнинг ва денгиз жонзотларининг ҳимоячиларини қониқтирмаяпти. Денгиз жонзотлариниг ҳимояси учун бу муаммога кенг жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилиш керак. Кўпгина мамлакатларда бу жониворларни ёқтирувчилар учун клублар ва жамиятлар, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай xавф солмайди денгиз қўриқxоналари ташкил қилинган. Ҳар йили шу куни табиатни қўриқлаш гуруҳлари, экологик ташкилотлар ва жамоатчилик томонидан денгиз жониворларини ҳимоя қилиш мақсадида, ёқолиб кетиш xавфи олдида турган бирон бир антиқа жонивор турига бағишланган турли аксиялар, тадбирлар ўтказилади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган