ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  1234
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Туркманистонда туркман гилами куни
1992-05-30

Туркман гилами Куни республикада май ойининг охириги якшанбасида ўтказилади. Байрам 1992 йилдан  Давлат байрами сифатида нишонланади ва кейинги йилларда дунёдаги  ягона бўлган  Ашхаободдаги туркман гиламлари музейида ўтказилади. Мақоллардан бирида “Шарқда уй гилам солинган жойдан бошланади” дейилган. Бу мақолни хақиқатлигини Туркманистоннинг тарихи тасдиқлаб беради. Ўтмишда туркманлар кўчманчи халқ бўлганлар. Ҳар бир гилам маҳсулотлари фойдалилик жиҳатидан аҳамиятга эга бўлган. Гиламлар уйларни иситиш учун хизмат қилган, баъзилари мебель ва кўрпа-тўшак вазифасини ўтаган, баъзилари эса буюмларни ташиш учун ишлатилган. Маҳсус гилам халталари ўтовларнинг панжараларини устидан ёпиб қўйилган. От ва туяларнинг устига  гиламлар тўшалган, тўй маросимларини ўтказишда уларни ўрнини ҳеч нарса боса олмаган. Алоҳида аҳамиятга эга бўлган санъат асарларини полотнога тушириш кўчманчиликдан ўтроқ бўлиб яшашга ўтгандан сўнг тўқила бошланди.Секин-секин фақатгина иссиқ ва қулай бўлган гиламларгина эмас, балки  чиройли нозик дид билан безатилган гиламлар чиқаришга киришилди. Ҳозирда туркман гиламларини венеция шиша ойналари, брюссель ипак кружевалари, куба сигаралари билан таққослашади. Бу эса намуна ва камолотга эришмоқликдир. Гилам тўқш санъати юз йиллар давомида наслдан наслга ўтиб келган.Ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлган бутун бир оила, хаттоки қишлоқ,қабила усталари бўлган. Туркман гиламларини ишлаб чиқаришда асосий эътиборни рангларларни тайёрлаш, хусусан тўқ қизил рангни ишлатишга қаратилган. Гиламнинг асосига махсус шерсть  танланган. Бунинг учун фақат сариджин зотидаги оқ қўйларнинг жунидан фойдаланишган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган