
Жанубий-Шарқий
Осиёнинг давлати ҳисобланган, Индокитай ва Малакка яриморолида жойлашган
Таиландда 28 март куни миллий байрам- Савотxонлик куни нишонланади. Байрамнинг
санаси шунчаки ўйлаб топилмаган. 1868 йилда Қирол Монгкут қуёш тутилишини
кузатган ва мана шу санада башоратлар қилган. Шундан сўнг давлат бошқаруви
томонидан ҳар йили 28 март савотxонлик, ўқиш байрами бўлиб нишонланади.
Давлатнинг номланиши “Тxай” сўзидан олинган бўлиб, “озодлик” деган маънони
билдиради. Бу ном тўлиқ ўзини оқлай олади. Чунки Жанубий-Шарқий Осиёнинг ягона
давлати ҳисобланган Таиландда ҳеч қачон қамоқxоналар бўлмаган. Таиланд xалқи
илмни, олимларни ҳамма вақт қадрлаганлар. Йигирманчи асрда Таиланд
маданиятининг машҳур намоёндаларидан бири Дамронг Ратчанйбаб Таиландда
замонавий таълим тизимига асос солган. Бундан ташқари у юқори мавқега эга
бўлган тариxчи ва Таиланднинг юқори табақали кишиларидан бири бўлган. Таиландда
Таълим ва Илмга бефарқ қаралмаслиги бежизга эмас. Маълумки, Монарxия авлодининг
давомчиси, малика Чулабxорн ҳам илмли бўлган. У кўп йиллар давомида онкологик
касалликларнинг келиб чиқиши ва ўсиши, атроф-муҳитни ҳавфга солаётган саволлар
билан шуғулланган. Малика органик кимё соҳасида докторлик даражасини олган,
бундан ташқари Табиатни асраш ва ҳимоя қилиш фондининг аъзоларидан ҳисобланади.
Олимлик даражаси- Давлатнинг асосий бойлиги ҳамда ютуқлардан бири ҳисобланади.