ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир Салим Ашур таваллуд топган кун
1964-12-16

Шоир Салим Ашур 1964 йил 16 декабрда Тожикистон Республикасининг қўрғонтепа вилояти Қўрғонтепа туманида деҳқон оиласида туғилди. Унинг ота-онаси Сурхондарё вилоятининг қизириқ туманига кўчиб ўтади ҳамда ўсмирлик йиллари Қизириқ  чўлларида кечади. У 1982 йили шу ердаги ўрта мактабни тугатиб, Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетига  ўқишга киради ва уни 1989 йилда тугатади. Унинг илк шеърлари 6-синфда ўқиётган кезларида туман газетасида босилади. Республика матбуотида эса шоирнинг биринчи шеъри 1979 йили «Гулхан» журналида чоп этилган. Салим 1990-1994 йиллари «Саодат» журналида, 1994-1996 йиллари эса  «Ўзбекистон овози» газетасида ишлайди. У ўз ижоди билан республиика матбуотида мунтазам қатнашиб, шеърлари қатор жамоа тўпламларида чоп этилади. 1994 йили шоирнинг «Яшил гиёҳ» ва «Атиргул» каби шеърий китоблари нашр этилади. Шунингдек. «Аталган кунлар» (2004), «Сенсиз» (2005), «Дарз» (2005) тўпламлари нашр этилди. У бир қатор шеърий ва насрий таржималари билан ҳам ўқувчи эътиборини қозонган. Ҳозир у «Туркистон» газетасида бош муҳаррир бўлиб ишламоқда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган