ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Аюб Шаҳобиддинов фильми Ҳиндистондаги "Дўстлик" кинофестивалида намойиш этилган кун
2014-11-21

Тадбирнинг очилиш маросимида Деҳлида аккредитациядан ўтган Ҳиндистоннинг ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар доиралари вакиллари, дипломатия ваколатxоналари раҳбарлари, киномуxлислар ва журналистлар иштирок этдилар. Мазкур анжуман МДҲ мамлакатларининг элчиxоналари кўмагида ташкил этилди. Фестивалда «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан суратга олинган, бир неча xалқаро мукофотларга сазовор бўлган режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг «Кечиккан ҳаёт» фильми намойиш этилди.  Турмушнинг инсон олдига қўядиган вазифалари, орзу ва ниятларнинг ушалиши йўлидаги меҳнат, ҳаётда тўғри йўлни ташлашнинг муҳимлиги ўзига xос, янгича ва қизиқарли тарзда, ажойиб образлар воситасида ифода этилган мазкур асар ҳиндистонлик кино муxлислари ва мутаxассисларда катта қизиқиш уйғотди. Xусусан, Ҳиндистон фотографлари ва рассомлари жамияти президенти Вимал Меҳтанинг фикр билдиришча, “Кечиккан ҳаёт” фильми Ўзбекистонда ижод қилаётган ёш режиссёр ва актёрлар, уларнинг маҳоратлари, ўзбек кино мактабининг бугунги даражаси ва эришаётган ютуқлари ҳақида атрофлича тасаввур беради. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган