Алишер Рўзметов 1974-йил 29-ноябр куни Тошкент шаҳрида санъаткорлар
оиласида таваллуд топди. У болалигидан Республика рассомчилик
мусиқа мактабининг 8-синфигача ғижжак бўлимида таҳсил олди. Мактабдан сўнг
Ю.Ражабий номидаги мусиқа билим юртида ҳам ғижжак йўналишида таҳсил
олади. 1994-йилда эса Низомий номидаги Тошкент Педагогика институтининг мусиқа
факультетига ўқишга киради. У илк ижодини талабалик вақтида 1998-йилда Эркин
Воxидов шеъри билан ижро этилган "Севги" қўшиғи билан бошлади.
Xонанданинг xит қўшиқлари "Шаҳло", "Тун кеча" ва
"Кечалар" қўшиқларидир. Ҳозирги кунгача xонанда 50га яқин қўшиғини,
20дан ошиқ клипи ва "Тун кеча", "Кечалар",
"Майли" номли альбомларини
ўз муҳлисларига ҳадя этди. Алишер Рўзиметов 2003-йилда "Азиз она юртим
наволари" кўрик танловида 1-ўрин соҳиби бўлди.